Facebook ижтимоий тармоғида оддий математик бошқотирма кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, деб ёзади “Gazeta.ru”. Мисол ижтимоий тармоқдаги Curiosity гуруҳида эълон қилинди.
Мазкур пост остига фойдаланувчилар 3 мингдан ортиқ изоҳ қолдиришган. Улар масалага турли вариантдаги жавобларни келтириб, ўзаро баҳслашмоқда. Аксарият фойдаланувчилар 1 ва 7 жавобларида тўхташмоқда.
Мисолнинг қийинлиги унда тўртала математик амалнинг ҳам иштирок этгани сабаб бўлаётгани айтилмоқда.
Кўплаб муҳокамалардан сўнг Curiosity гуруҳи маъмурлари мисолни ечиш усули батафсил тушунтирилган видеороликни ижтимоий тармоққа жойлашди.