Фирибгарларнинг бу каби ҳийлаларига алданиб қолманг – Марказий банк аҳолини огоҳлантирди

ЖАМИЯТ 24.04.2021, 18:25
Теглар: Марказий банк
Фирибгарларнинг бу каби ҳийлаларига алданиб қолманг – Марказий банк аҳолини огоҳлантирди

Марказий банк банк карталари эгаларини огоҳликка чақиради.

Мобил телефонга келган бир марталик SMS-код, мобил иловалар, веб-иловаларга кириш ҳуқуқини берувчи логин ва пароллар банк ходимлари томонидан сўралмаслиги, шу боис ҳеч кимга бундай маълумотларни бермаслик зарурлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар, телевидение, расмий манбалар орқали доимий огоҳлантиришлар бериб борилмоқда. Шунга қарамай, фуқаролар орасида фирибгарларнинг психологик таъсирига тушиб, алданиб қолиш ҳолатлари учрамоқда.

Қўл телефонингизга қўнғироқ қилиб, ўзини Марказий банк, тижорат банки, тўлов ташкилоти ёки тўлов тизими операторининг номидан хавфсизлик, пластик карта, мижозларни қўллаб-қувватлаш ёки бошқа бўлим ходими деб таништириб, мобил иловангиз бузилгани, банк картангиз блок ҳолатига тушгани, картадан ноқонуний пул ечиб олишга уринишлар бўлаётгани ва шу каби турли уйдирмаларни келтирган ҳолда дарҳол чора кўрилмаса, барча маблағлардан айрилиши ҳақида айтиб, фирибгарлар томонидан ижтимоий инженерингни қўллаган ҳолда турли психологик босим ўтказишга уриниш ҳолатлари шулар жумласидандир.

Марказий банк турли фирибгарлик йўли билан банк карталаридаги пул маблағлари ечилишига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларимизни огоҳлантиради.

Ҳеч қачон телефонингизга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтманг. Улар сиздан олган маълумотлар (SMS код, логин ва порол ва ҳ.к) орқали банк картангиздаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки сизнинг рухсатингизсиз бошқариш имконини қўлга киритади.

Шарҳлар

⚡️1000 сўмлик қоғоз пуллар энди муомаладан чиқариладими? Марказий банк ойдинлик киритди

22.12.2022, 10:40

26 декабрдан Ўзбекистонда 1000 сўмлик танга пуллар муомалага чиқарилмоқда. Танга пуллар муомалага киритилса, ушбу қийматдаги қоғоз пуллар истеъмолдан чиқадими? Марказий банкнинг маълум қилишича, муомалага чиқарилаётган 1000...
Марказий банк асосий ставкани 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

08.09.2022, 11:59

Айни пайтда Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор...
2022 йилнинг 6 ойида аҳоли томонидан 64,3 трлн. сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинди — Марказий банк

19.07.2022, 13:34

Марказий банк 2022 йил январь-июнь ойлари учун "Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ" эълон қилди.Маълум қилинишича, 2022 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси...
Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга туширди

09.06.2022, 13:31

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда МБ матбуот хизмати. Унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1