Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 1978 йилда туғилган Ю.Н. АҚШдан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, у Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга қайтарилган шахс Жиззах шаҳар прокуратурасига топширилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва мамлакатга қайтариш ишлари давом этаётганини билдирган.






