Кун ҳикмати

МУТОЛАА 01.03.2016, 05:09
Кун ҳикмати

Қўлимиздан келадиган барча уддабуронликлар чидам ва вақтнинг аралашмасидан бошқа нарса эмас.

О.Бальзак

***

Пул азиз, инсон ҳаёти ундан ҳам азиз, вақт эса ҳамма нарсадан азиздир.

А.Суворов

***

Ўртамиёна одам вақтни тез ўтказиш пайида бўлади, истеъдод соҳиби эса ундан фойдаланиб қолишга уринади.

А.Шопенгауэр

***

Биттагина бугун иккита эртага арзийди.

Б.Франклин

***

Ҳадеб ўйлайверган одам ҳамиша ҳам тўғри қарорга келавермайди.

И.Гёте

***

Баъзан осойишта вақтларда фойдали кўринган сусткашлик синов соатларида ҳалокатли бўлиши ҳам мумкин.

А.Ламартин

***

Қарта ўйини ақлий инқирознинг яққол нишонасидир. Одамлар фикр алмашишга қурблари етмаса, қарта ташлашади.

А.Шопенгауэр

***

Вақт ва сув тошқини ҳеч қачон кутиб турмайди.

В.Скотт

***

Вақт ҳамма нарсага ўз таъсирини ўтказади: йилларнинг поёнсиз ҳалқаси номини ҳам, қиёфани ҳам, феъл-авторни, ҳатто тақдирни ҳам ўзгартира олади.

Афлотун

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1