АсосийJamiyat

Тошкентда ЙПХ ходими ҳайдовчига ҳақоратли ишора кўрсатди. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

'Тошкентда ЙПХ ходими ҳайдовчига ҳақоратли ишора кўрсатди. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда «ЙПХ ходими ҳайдовчига ҳақоратли ишора кўрсатди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

"2020 йил апрель ойида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар, А.Дониш кўчаларида жойлашган деҳқон бозори олдида «Спарк» русумли автомашина ҳайдовчиси йўл қатнов қисмининг иккинчи қаторида тўхтаб турганлиги учун ЙПХ ходими Й.Абдуллаев томонидан бир неча бор огоҳлантирган. Ҳайдовчи шунга қарамасдан қоидабузарликни давом эттирганлиги учун ЙПХ ходими планшет ёрдамида автомашинани суратга олган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳолатга эътироз билдириб видео тасвирга олишни бошлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда ходимнинг хатти-ҳаракати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар