1

Британия Facebook’ни солиқ тўлашга мажбурлаш усулини топди

ДУНЁ 05.03.2016, 11:26
Британия Facebook’ни солиқ тўлашга мажбурлаш усулини топди

Facebook Буюк Британияга адолатли тарзда солиқ тўлайди. Апрель ойида солиқ солиш трансмиллий корпорацияси қоидаларига ўзгартиришлар киритилади. 

Компаниялар мамлакатдан сунъий даромадларни чиқариш усулларидан фойдаланишни йўлга қўяди ва Британия ҳукумати энди 25% юқори даромад солиғи солади, деб хабар берди “Еuronews” нашри. 

Жаҳондаги йирик Facebook ижтимоий тармоғи Британия реклама берувчилари билан битимни Ирландия орқали тузиб, солиқни ҳам Ирландияга тўлаб келган. Бу ерда эса солиқ 12,5% ни ташкил қилади. 

Facebook нинг Буюк Британияда обрўси юқори бўлса-да, қанча пул ишлаши номаълум. 2014 йил мобайнида Facebook 2,6 миллиард соф фойда кўрган бўлса ҳам Буюк Британияга 4300 фунт (5,5 минг евро) солиқ тўлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1