1

Эроннинг энг бадавлат фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

ДУНЁ 07.03.2016, 11:18
Эроннинг энг бадавлат фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Эронда 41 ёшли миллиардер Бабак Занжани осиб ўлдиришга ҳукм қилинди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Эрон Республикаси суд тизимининг аниқлашича, Зинжани ва яна икки киши ҳорижий давлатларга нефт сотиш билан боғлиқ ноқонуний ишларни содир этганликда айбланмоқда. Мазкур уч нафар шахс  мамлакат қонунчилиги бўйича “ер юзида коррупцияни кенг тарғиб қилганликда” айбланмоқда. 

Шунингдек, суд Занжани ва унинг шериклари томонидан ўзлаштирилган маблағларни ғазнага қайтаришни ҳам талаб қилди. Мазкур маблағнинг бир қисми мамлакатнинг йирик ёнилғи оператори Эрон миллий нефт компаниясига тегишли эканлиги айтилмоқда. Жиноятчилар суд қароридан норози бўлган тақдирда юқори органларга арз қилиши мумкин. 

Занжани 2013 йилнинг декабрь ойида ҳибсга олинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1