1

Вакцина олган фуқароларга ниқоб тақмасликка рухсат берилдими?

ЖАМИЯТ 22.05.2021, 10:59
Вакцина олган фуқароларга ниқоб тақмасликка рухсат берилдими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эмланган фуқароларга ниқоб тақмасликка рухсат берилиши  тўғрисида асоссиз маълумотлар тарқатилмоқда. Ҳолат юзасидан ССВ маълумот берди.

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг  коронавирусга оид саволлар юзасидан ўтказилган брифингда берган жавоби бунга асос қилиб кўрсатилмоқда.  

Аслида мутахассис айрим давлатларда аҳолининг 60-70 фоизи тўлиқ эмланганидан кейингина вакцина қабул қилганлар ниқобсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин бўлгани ҳақида айтган эди.

Ҳолбуки, юртимизда дастлаб 4 миллион нафарга яқин хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар эмланиши кўзда тутилган. 34 миллион нафардан ошиқ фуқаро яшайдиган мамлакатда аҳоли ниқобсиз юриши учун камида 15 миллион нафардан ортиқ киши эмланиши кераклиги — оддий арифметика.  

Шунинг учун эмланганлар ниқобсиз юриши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга зид бўлиб, жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланиш тартибларига амал қилиш барча учун мажбурий.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1