1

Миср ҳукумати аёлларга жамоат жойларида ҳижобда юришни тақиқлайди

ДУНЁ 10.03.2016, 12:04
Миср ҳукумати аёлларга жамоат жойларида ҳижобда юришни тақиқлайди

Миср ҳукумати аёлларга жамоат жойларида мусулмон аёлларнинг анъанавий бош кийими-ниқоб(ҳижоб)да юришни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Нашрнинг маълум қилишича, аксарият ҳукумат вакиллари мазкур тақиқ тарафдори. Уларнинг фикрича, аёлларнинг юзни ёпиб турувчи ҳижоб тақиши ислом динининг талаби ҳисонланмайди. 

Юридик фанлар профессори Амна Носеирнинг маълум қилишича, аёлларнинг паранжида юриши ислом дини пайдо бўлгунга қадар Араб ярим оролида яҳудийлар томонидан жорий қилинган. 

Муқаддас Қуръон китобида ҳам аёлларнинг камтарона кийиниши ва сочларини ёпиб юриши кераклиги айтилган, шунинг учун аёллар юзини тўлалигича ёпиб юриши шарт эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1