1

Қирғизистон президенти коррупцияга қарши курашни собиқ тансоқчисига ишониб топширди

ДУНЁ 10.03.2016, 16:35
Қирғизистон президенти коррупцияга қарши курашни собиқ тансоқчисига ишониб топширди

Қирғизистон республикаси миллий хавфсизлик хизмати коррупцияга қарши курашиш бўлимини президентнинг собиқ тан соқчиси Улан Исроилов бошқарадиган бўлди, унга қадар бу вазифани Буқанбой Қозоқов бажариб келган деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Улан Исроилов шу кунга қадар Давлат қўриқлаш бўлимида ишлаган, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси бўлган, илгари Бишкек шаҳрининг Свердловск тумани ИИБ бошлиғи ва Қирғизистон республикаси ИИВ махфий бошқармасининг бошлиғи лавозимларида хизмат қилган. Буқонбой Қозоқов ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Бунга миллий хавфсизлик давлат қўмитасида 4 март куни содир бўлган ёнғин ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ёнғин оқибатида идоранинг 9 нафар ходими ис газидан заҳарланган. Расмий тахминларга кўра ёнғин электр симидан чиққан, норасмий тахминга кўра эса махсус хизмат биносида портлаш оқибатида ёнғин кўтарилган

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1