1

“Ислом давлати” даромадларини шиддат билан йўқотиб бормоқда

ДУНЁ 11.03.2016, 06:34
“Ислом давлати” даромадларини шиддат билан йўқотиб бормоқда

Британи ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Тобиас Элвуд сўнгги маълумотларни тақдим этди.

Унинг сўзларига кўра, террорчиларнинг асосий даромад манбаи нефть бўлиб, унинг савдосига гуруҳнинг 40% даромади тўғри келади. Даромаднинг 20 фоизи контрабанда, гиёҳвандлик моддалар, одам ва маданий ёдгорликлар савдосидан келиб тушади, дея хабар беради “Вести” нашри.

10 фоизга яқин даромадни жангарилар ҳориждаги ҳомийлардан пул ўтказмалари тарзида олишади. Элвуднинг айтшича, сўнгги вақтларда нефтдан тушум 25-30% қисқарган, ишидчиларнинг умумий даромади эса 10% қисқарган. Бунга сабаб россия ва АҚШ бошчилигидаги коалиция зарбаларидир.

Бунинг натижасида ИШИД ўз сафига жангариларни жалб қилиши қийинлашиб бормоқда. Жангариларни автомобиллардан мотоциклларга ўтиб, ўз пулларини тежашларига тўғри келмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1