1

Мексиканинг миллионлаб аҳолиси чироқсиз қолди

ДУНЁ 11.03.2016, 10:10
Мексиканинг миллионлаб аҳолиси чироқсиз қолди

Мексиканинг 26 та ҳудудида рўй берган ёғин-сочин ва кучли шамол 3,4 миллион аҳолини электр таъминотисиз қолдирди. 

Мексикада бор-йўғи 122 миллион аҳоли яшайди. Электр таъминотини тўлиқ тиклаш мақсадида табиий офатдан талафот кўрган ҳудудларга 7,2 минг нафар таъмирловчи ва 2 мингта техника юборилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Мамлакат миллий фуқаролик мудофааси бошлиғи Луис Фелип Пуэнтенинг ахборот беришича, соатига 70 километр тезликда эсган шамол 1,7 минг уйнинг томини учриб, 800 та дарахт, 100 дан ортиқ реклама баннерларининг қулашига сабаб бўлган. 16 киши тан жароҳати олган, ҳалок бўлганлар йўқ. 

Синоптиклар берган маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити шанба, 12 мартгача давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1