1

2015 йилда Сурияда 50 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган

ДУНЁ 11.03.2016, 14:08
2015 йилда Сурияда 50 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган

Халқаро гуманитар ташкилотлар бирлашмаси маърузасидаги маълумотларга кўра 2015 йил Сурия можаросида энг ёмон йил бўлган, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Ўтган йил давомида Сурияда ёрдамга муҳтожлар, қочоқлар сони кескин ошиб кетган. Гуманитар ташкилотларнинг фикрига кўра, бунга Россия, АҚШ, Франция ва Буюк Британия мамлакатлари айбдор. 

Хабарда маълум қилинишича, Сурияда 2015 йил мобайнида камида 50 000 киши ҳалок бўлган, миллионлаб аҳоли уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган. 1,5 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож, 200 000 дан ортиқ иморат вайрон бўлган. Бу кўрсаткичлар 2014 йилга қараганда 20% га ошиб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1