1

Франциядаги модалар уйи раҳбари ирқчиликда айбланмоқда

ДУНЁ 11.03.2016, 15:43
Франциядаги модалар уйи раҳбари ирқчиликда айбланмоқда

Франциядаги Balenciaga модалар уйи ижодий директори Демна Гвасалия ирқчиликда айбланмоқда, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Дизайнерга нисбатан мазкур айбловни унинг ҳамкасби Жейсон Кэмпбелл билдирган. У  модалар уйининг сўнгги намойишларида бирорта ҳам қора танли модель иштирок этмагани билан фикрини изоҳлади.

Кэмпбелнинг айтишича, Гвасалиянинг қора танли моделларни ўз либослар намойишида олиб чиқмаслигига унинг “Сталин ва Ленин ҳукмронлик қилган Грузияда туғилиб, ўсгани сабаб бўлган”. Грузиялик дизайнернинг ўзи эса айбловга нисбатан ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Balenciaga модалар уйига 1919 йилда Францияда асос солинган. Бу модалар уйининг ўзига хос хусусияти кенг бичимдаги юбкалар бўлган.

Демна Гвасалия модалар уйига 2015 йилдан бошлаб раҳбарлик қилиб келмоқда. У Грузияда туғилиб, вояга етган. Демна Антверпен шаҳридаги нафис санъат академиясини тамомлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1