Манзура санъаткорлар орасидан икки нафар ҳамкасби билан гаплашмаслигини, бунинг сабабларини айтиб, бошқаларнинг кўзига ёмон кўриниб қолишни истамаслигини айтди.
Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.
Манзура суҳбат баҳонасида ҳамкасблари Муниса Ризаева ва Райҳон Ғаниева билан ҳам муносабатларига дарз кетганини тан олиб, қуйидагича изоҳ берди:
“Мен ўртадаги гап-сўзларни эслаб, буни одамларга ҳам айтиб гап кўпайтирмоқчи эмасман. Муниса ва Райҳонни мухлислари аввал қандай яхши кўрган бўлса, шундай яхши кўравераверсин. Гапирганим билан шоҳим чиқмайди”.





