АсосийJamiyat

Олимжон Ўсаров Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг янги раиси этиб сайланди

'Олимжон Ўсаров Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг янги раиси этиб сайланди'ning rasmi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари V конференцияси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов Уюшманинг 2019-2021 йиллар оралиғида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Йиғилишда Уюшманинг марказий аппарат ходимлари, бошқарув аъзолари, кенгашлар раислари ва аъзоалри, вилоят бўлими раислари, мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

️Конференция ишида ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Олимжон Ўсаров Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси этиб сайланди.

Аввалги раис Саъдулла Ҳакимов ўтган йили вафот этган эди.

Маълумот учун: О.Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган.  

Олимжон Ўсаров Олий Мажлис Қонунчалик палатаси депутати, Олий суд ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган. У шу пайтга қадар «Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.  

    Бошқа янгиликлар