1

АҚШда сув тошқини: Луизана штатидаги йўлларда балиқлар сузиб юрибди (Видео)

ДУНЁ 12.03.2016, 13:37
АҚШда сув тошқини: Луизана штатидаги йўлларда балиқлар сузиб юрибди (Видео)

АҚШнинг фавқулодда вазиятлар хизмати мамлакатнинг олтита штатидаги кучли сув тошқини билан курашиб, бу ҳудудларда фавқулодда вазият ҳолатини эълон қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Луизана, Арканзас ва Техас штатларида вазият жуда оғир, ўнлаб аҳоли пунктлари сувга ғарқ бўлган. Уч ярим минг киши воқеа жойидан эвакуация қилинган, 12 миллион киши эса ҳамон хавфли ҳудудларни тарк этмаган. Сув сатҳи яна ортадиган бўлса, улар ҳам уйларини тарк этишларига тўғри келади. 

Полициянинг маълумот беришича, 5 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар талафот кўрган. Ижтимоий тармоқларда кўча ва пиёдалар йўлакчасида сузиб юрган балиқлар тасвирланган видеолар пайдо бўлди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1