Умумреспублика ягона процессинг маркази тўловларнинг ягона интернет-порталини яратади.
Портал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2016-2018 йилларда Ўзбекистон республикасида электрон савдо концепциясини амалга оширишни ривожлантириш” ҳақидаги 2015 йил 4 декабридаги 353-сонли қарорига асосан яратилади.
Янги порталда электрон тижорат тизимида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида савдо ва маркетинг платформалари, тўлов тизими такомиллашган интернет-магазинлар яратиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Uzcard миллий тўлов тизимининг сайтида хабар берилишича, бу янги Портал электрон савдо иштирокчилари — сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, тўлов баҳосини камайтиради.





