АсосийJamiyat

Фарғонада ёш йигит ИИБ биносида қўлини кесди

'Фарғонада ёш йигит ИИБ биносида қўлини кесди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қўштепа тумани ички ишлар бўлимида ёш йигит қўлини кесганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.  

Ҳолат юзасидан Фарғона вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, содир этилган талончилик жинояти бўйича ушланган М.И. 02.06.2021 йилда тергов ҳаракатлари ўтказиш учун туман ИИБга олиб келиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун судга олиб кетилаётган вақтда қўл билак соҳасини кесиб, ўзига жароҳат етказган.  

Текширув ҳаракатлари давом этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар