АсосийJamiyat

Нукусда фуқароларни ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Нукусда  фуқароларни ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.У. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни “Прогресс” умумтаълим мактаби ҳамда тез тиббий ёрдам марказига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ доллари ҳамда 12 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Давлат ташкилотлари ёки бошқа муассасаларда ишлаш ниятида бўлганлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали мурожаат қилишлари маълум қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар