1

АҚшнинг Шимолий Каролина штатида қарийб 100 та автомобиль тўқнашди

ДУНЁ 14.03.2016, 12:11
АҚшнинг Шимолий Каролина штатида қарийб 100 та автомобиль тўқнашди

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Автоҳалокат оқибатида камида 20 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, штатнинг марказий қисмидаги автомобиль йўлида камида 94 та автомобиль иштирокида бир нечта йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган. 

Йўл-транспорт ҳодисаларининг биринчиси қолган бир нечта автоҳалокатларга сабаб бўлган. Натижада мазкур йўлда узундан-узун тирбандлик юзага келган. 

Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда ва бошқа ҳайдовчиларга мазкур йўлни айланиб ўтиш тавсия этилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1