1

Анқарадаги теракт қурбонлари сони 37 нафарга етди

ДУНЁ 14.03.2016, 15:38
Анқарадаги теракт қурбонлари сони 37 нафарга етди

Анқарадаги автобус бекати портлаши оқибатида жабрланганларнинг яна уч нафари шифохонада вафот этди. Шундай қилиб, теракт қурбонлари сони 37 кишига етди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазири Маҳмуд Муаззинўғлининг сўзларига кўра, ҳалок бўлган 37 кишининг камида биттаси ҳудкуш-террорчи.

Вазир, шунингдек, Муаззинўғли 30 киши портлаш содир бўлган вақтдаёқ , яна тўрт киши шу куни шифохонада, уч киши эса бугун вафот этганини қўшимча қилди. Шаҳар тиббиёт муассасаларида 71 киши даволанмоқда, улардан 29 нафарининг аҳволи ўта оғир. 

Маълумот учун, кеча 13 март куни Анқара шаҳрида йирик теракт юз берди. Анқара суди ижтимоий тармоқларга теракт қурбонлари фото ва видеолари жойлаштирилишининг олдини олиш мақсадида Facebook ва Twitter каби ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1