1

13 ёшли рассом миллионерга айланди

ДУНЁ 15.03.2016, 12:54
13 ёшли рассом миллионерга айланди

“Deti.mail.ru” нашрининг хабар беришича, Буюк Британияда яшовчи Кирон Уильямсон эндигина 13 ёшга кирган бўлса-да, рассомлик қобилияти билан миллионерга айланган. 

Кирон импрессионистик услубда сурат чизгани учун Британия матбуоти уни “кичик Моне” деб атади. Бола 5 ёшга тўлганида уни фақат футбол ва расм чизиш қизиқтирган. Биринчи машғулоти ҳозирча унга машҳурлик келтирмаган. 

Кироннинг ота-онаси ҳали у дунёга келмасдан аввал, маҳаллий рассомлар томонидан чизилган, ўзлари яшайдиган Норфолк графлиги табиати манзараси акс этган суратларни йиға бошлашган. Уй деворларини безаб турган ушбу суратлар болакайни бефарқ қолдирмаган. Кирон олти ёшга тўлганда ота-онасидан мольберт сотиб олиб беришни илтимос қилган ва табиат манзаралари акс этган суратларини чиза бошлаган. Болада табиат инъом этган истеъдод шу даражада юқори бўлганидан ушбу соҳада билим олишга ҳожат қолмаган. 

Унинг суратларини кўрганлар унга “вундеркинд” деб атай бошлашди. Бу эса ўз навбатида унга молиявий омад келтирди. Кироннинг 2009 йил аукционга қўйилган 16 та сурати 14 дақиқа давомида 18200 фунт стерлингга сотилган. 2010 йилда ўтказилган навбатдаги кўргазмада суратлар ярим соат ичида 150 минг фунт стерлингга сотилиб кетган. 

У 11 ёшга етганида ўз ижод намуналари ёрдамида бир ярим миллион фунт стерлинг ишлаб топган. Кироннинг энг қиммат картинаси 45 минг фунт стерлингга баҳоланган. Унинг чизган расмлари халқаро кўргазмаларда иштирок этиб, дунёнинг энг катта рассомлик аукционларида сотилади. Бу суратларни сотиб олиш учун 10 минглаб одамлар навбатда туришибди. 

2011 йилда Кирон оиласи учун ўзининг севимли рассомларидан бири бўлмиш Эдвард Сигоу яшаган жойдан уй сотиб олди. 

“Севимли рассомим айнан мен юрган йўлаклардан юрганини, мен чизаётган осмонни у ҳам чизганини тасаввур қилишни жуда хуш кўраман”, - деди болакай.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1