АсосийShou-biznes

“Ўзбекнаво”нинг собиқ раҳбари вафот этди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг собиқ раҳбари Баҳодир Абдураҳимов 14 март куни 68 ёшида Наманган вилоятида оламдан ўтди. Бу ҳақда хонанда Наргиз Instagram’даги шахсий саҳифасида қолдирган маълумотларга асосланиб, “Qalampir.uz” хабар бермоқда.
 
“Бу инсон ҳақида қанча гапирсак ва таърифласак сўз камлик қилади. Узоқ йиллар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига раҳбарлик қилганлар ва Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари лавозимида ишлаганлар. Бир сўз билан айтсам, “КУЧЛИ” инсон Баҳодир Абжураҳимов энди орамизда йўқ. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, – деб ёзади хонанда Наргиз.

Маълумот учун, Баҳодир Абдураҳимов 2001-2008 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори вазифасида фаолият юритган.

“Даракчи” таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

    Бошқа янгиликлар