Япония мудофаа вазирлиги яқин 2,5-3 йил ичида аёллардан бир қанча ҳарбий қўшинларда фойдаланиш мақсадида аёллар шахсий таркибидан иборат база ташкил этади, деб хабар берди “РИА Новости” нашри.
Шу пайтгача хизмат давомида катта жисмоний куч талаб этилиши ва шароитнинг ноқулайлиги туфайли аёллар ҳарбий хизматга жалб этилмаган. Рақибнинг танк ва қуруқликдаги бошқа техникаларини нишонга олиб, вертолётдан зарба бериш экипажи таркибига аёллар ҳам киритилади. Денгиз ҳарбий кучлари мудофаасида эса аёллар сув ости кемаси ва ракета ташувчи самолётлари экипажи таркибига киритилади. Япония Мудофаа вазирлиги 2030 йилга қадар ҳарбий аёллар сонини 13 мингдан 20 мингга оширишни кўзда тутган.





