1

Озодбек Назарбековдан янги тарона (Аудио)

ШОУ-БИЗНЕС 16.03.2016, 14:48
Теглар: Озодбек Назарбеков
Озодбек Назарбековдан янги тарона (Аудио)

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мухлислари ҳукмига янги таронани тақдим этди.

“Меҳринг сабаб” деб номланган альбомидан жой олган “Жиги-жиги” таронасида Лутфий ғазали куйланган. Тарона мусиқаси Нодир Умаров томонидан басталанган, мусиқий сайқал эса Дилмурод Маткаримовга тегишли.

Shov-shuv.uz сайти асосчиси Жасур Ҳамроев қўшиқ ҳақида фикр билдирар экан, шундай деб ёзади:

“Лола”дан бери бирор қўшиғи оммалашмаган халқ артистининг янги таронаси базм-у жамшидларнинг бош қўшиғига айланса, ажабмас. Қўшиқ нақоратидаги ажойиб сўзнинг кетма-кет такрорланиши тингловчи хотирасида қолиш учун бир “ҳийла”дек гўё! Озодбекнинг аксарият ҳамкасбларидан ажраладиган жиҳати қўшиқ сўзларига теран эътиборидир. Балки, шу боисдан санъат олимпидаги ўрнини ҳеч кимга бермай келаётир. Ҳозирги кунда омма қалбига йўл топиш ҳам осон эмас. Тилдан-тилга тушадиган ҳаммабоп қўшиқ яратмасанг, рейтинг қурғур ҳам пастлаб кетади. Ҳали хитлар яратишда етакчи эканлигини исбот этиш учун хонанда “жиги-жиги” сўзини қўшиқнинг “бош нуқта”сига айлантиргандир?!

Лутфий ғазалнавис сифатида Шарқ адабиётида муҳим аҳамият касб этган адабий-эстетик анъаналар билан халқ оғзаки ижодиёти тажриба тамойили ва усулларини юксак маҳорат ила уйғунлаштирган. (Агар шу фикрга таянсак, демак, унинг ижодида “жиги-жиги” деган “ўйноқи” сўзга ҳам ўрин ажратилган!?) Озодбек Лутфийни куйга солгани таҳсинга лойиқ. Бироқ, қўшиқда тинмай “жиги-жиги”лаши сал меъриёдан ошмаганмикан?!”, деб ёзади Жасур Ҳамроев.

Хуллас янги таронага энг ҳаққоний баҳони мухлис беради, шундай экан уни тингланг ва баҳо беринг!

Шарҳлар

"Ҳақлигимни миллион фоиз биламан" — Озодбек Назарбеков дўппи муҳокамасига муносабат билдирди

21.12.2021, 10:56

Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ...
Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков

20.12.2021, 21:48

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20-декабр куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича...
Байрамлар бизники каби тинч бўлган заминга ярашади – Маданият вазири Республикада ўтказилаётган фестиваллар ҳақида гапирди

30.05.2021, 13:40

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида фестивал ва концерт дастурлари ўтказилмоқда. Мисол учун Андижонда ёшлар фестивали, Наманганда гуллар фестивали, Бухорода ипак ва зираворлар фестивали. Ўзбекистон Республикаси...
Озодбек Назарбеков халқдан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўради (видео)

24.04.2021, 15:06

Маданият вазири Озодбек Назарбеков отасининг тоби йўқлигини айтиб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллади."Ҳақиқатдан ҳам отамизнинг бироз тоблари йўқ. Aллоҳга шукрки, кечагидан анча яхши томонга ўзгариш бўлди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1