“Ислом давлати”(ДАИШ)террорчилик ҳаракати сўнгги 14 ой ичида Сурия ва Ироқдаги ўз тасарруфидаги йирик ҳудудларидан айрилди, деб ёзади “Lenta.ru”.
Мазкур маълумотларни IHS таҳлил агентлигининг тадқиқотлари натижасида тақдим этилди.
Агентлик вакилларининг ҳисоб-китобларига кўра, ДАИШ террорчилик ташкилоти бу вақт ичида нефт савдоси билан боғлиқ даромадларининг 40 фоизидан маҳрум бўлди.
Таҳлилчилар буни террорчилар Сурия-Туркия чегараси устидан назоратни йўқотгани билан изоҳламоқда.





