Кун ҳикмати

МУТОЛАА 17.03.2016, 12:12
Кун ҳикмати

Бесаранжом одам чинакам бахтли бўлолмайди: чинакам бахт осойишта, ёз фаслидаги денгиз сингари вазмин бўлади.

Герцен

***

Сиз агар бахт орқасидан қувиб қачондир унга етишсангиз, кўзойнагини ахтарган кампир сингари, бахт доим бурнингиз остида юрганини сезиб қоласиз.  

Бернард Шоу

***

Бахт ҳавода эсмайди, меҳнатдан келади.

Рудакий

***

Бахт кўп меҳнат қилганга насиб бўлади.

Леонардо да Винчи

***

Киши бошқаларга қанча шодлик ва бахт улашса, у фақат ўшанча шодлик ва бахтга даъвогар бўлиши мумкин.

Фейхтерслебен

***

Ҳаётда фақат биргина чинакам бахт бор, у ҳам бўлса бошқалар учун яшамоқликдир.

Толстой

***

Баъзилар ўзлари билмаганлари ҳолда бахтли яшайдилар.

Вовенарг

***

Бахт қуши бошга қўнганда ундан фойдалана билмаган одам у қўлидан кетганда нолимаслиги керак.

Сервантес

***

Истаган ҳузур-ҳаловат ҳам бахт эмас, у ҳузур-ҳаловатлар ҳалол ва пок бўлмоғи керак.

Томас Мор

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1