Германия ҳукумати ўзининг Туркия пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган элчихонасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар бермоқда.
Элчихона ёпилишининг аниқ сабаби маълум қилинмаган. Бироқ сўнгги пайтда Анқара шаҳрида террорчилик ҳужумлари авж олгани мазкур қарорга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Охирги марта Анқара шаҳрида 13 март куни қонли терактлар юз берди. Шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида жойлашган автобус бекати яқинида миналанган автомобилнинг портлаб кетиши оқибатида 37 киши ҳалок бўлди.





