1

Бош вазир ўринбосари ёш киноижодкорлар билан учрашди

МАДАНИЯТ 03.07.2021, 21:04
Бош вазир ўринбосари ёш киноижодкорлар билан учрашди

Бугун Кинематография агентлигида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Агентлик раҳбарияти ва ёш киноижодкорлар иштирокидаги мазкур учрашувда Бош вазир ўринбосари соҳада ёшларга берилаётган эътибор, уларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида ёш киноижодкорларнинг ўзлари билан самимий суҳбат олиб борди.

Шунингдек, учрашув давомида 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан суратга олинаётган видеороликлар бўйича ҳам гаплашилди. Бундан ташқари, ёшлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қисқа метражли фильмларни молиялаштиришда ҳукумат ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги кўмаги билан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида Азиз Абдуҳакимов ёшларнинг ҳам фикр ва таклифларини тинглаб, уларнинг келгусидаги фаолиятида, ўқиш ва ишларида омад тилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1