АсосийМутолаа

Кун ҳикмати

Фарзанд ато қуллиғин чу одат қилғай, Ул одат ила касби саодат қилғай, Ҳар кимки атоға кў...

Фарзанд ато қуллиғин чу одат қилғай,
Ул одат ила касби саодат қилғай,
Ҳар кимки атоға кўп риоят қилғай,
Ўғлидан анга бу иш сироят қилғай.

 Алишер Навоий

***

Иззат-ҳурмат ота ва онани, шунингдек, болаларни ҳам қўриқлаб турувчи посбондир: у ота-онани кулфат ва ғамдан, болаларни эса, виждон азобидан қутқаради.

 Оноре де Бальзак

***

Кўрнамак ўғил бегонадан ёмон. У жиноятчидир, чунки онага нисбатан эътиборсиз бўлишга ўғилнинг ҳаққи йўқ.

 Ги де Мопассан

***

“Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”. 
 

Абдулла Авлоний 

***

Гап кимнинг боласи эканлигингда эмас, ким билан улфат тутинганлигингда.
 

Сервантес

***

Сиз ота-онангиз билан қандай муомалада бўлсангиз, болаларингиз ҳам сиз билан шундай муомала қилишини ёдда тутинг.

Фалес

***
Қариндошлар ўртасидаги адоват бегоналар билан бўладиган адоватдан анча оғирдир. 

Демокрит

***
Аждодларга ҳурматсизлик ахлоқсизликнинг биринчи белгисидир.

Пушкин

    Бошқа янгиликлар