1

Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди (фото)

ЖАМИЯТ 15.07.2021, 17:56
Теглар: халқаро конференция
Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди (фото)

2021 йил 15 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференция доирасида Марказий Осиё халқаро институтининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази раҳбари Наталя Герман ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Марказий Осиё халқаро институтининг расмий очилиш маросими қатнашчиларига йўллаган табригини Сенат Раиси Т.Нарбаева ўқиб эшиттирди. 

Қайд этилганидек, мазкур институт давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилиб, у минтақа давлатлари ҳамкорлигини ҳар томонлама кенгайтиришга қаратилган стратегия ва дастурларнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш, уларни илмий асосланган ҳолда чуқур таҳлил ва тадқиқ қилиш билан шуғулланади.

Қолаверса, минтақа давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган изланишлар, Марказий Осиё хавфсизлиги билан боғлиқ турли бошқа таҳдид ва муаммоларни самарали ҳал этишга қаратилган тизимли тадқиқот ишларини олиб боради. Шунингдек, институт қўшни давлатларнинг ташқи сиёсат концепция ва мақсадларини таҳлилий ёндашувлар асосида пухта ўрганади.

Шарҳлар

Путин "Al Journey 2021" танловида иштирок этган ўзбек қизларини алоҳида эътироф этди (видео)

15.11.2021, 12:30

Жорий йилнинг 12 ноябрига қадар Россияда сунъий интеллект борасидаги халқаро конференция доирасида ўтказилган Artificial Intelligence Journey танловининг Data Lady номинациясида Ўзбекистондан қатнашган ўқувчи қизлар ғолиб...
Халқаро конференция: Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда

24.09.2021, 11:40

Айни дамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида “Янги Ўзбекистоннинг Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари: ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар...
Япониялик фахрий иқтисодчи Тошкент конференциясидан нималар кутаётганини айтди

15.07.2021, 18:10

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Конференция...
Австриялик журналист Ўзбекистондаги маҳалла тизими ҳақида гапирди (видео)

15.07.2021, 17:25

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Конференция...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1