АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистоннинг янги Бош консулхонаси Андижонда очилади

Янги дипломатик ваколатхона Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги фуқароларга консуллик хизматларини кўрсатади.

'Қирғизистоннинг янги Бош консулхонаси Андижонда очилади'ning rasmi

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатнинг Ўзбекистондаги Бош консулхонасини Андижон шаҳрида очиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Янги дипломатик ваколатхона Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фаолият юритади.

Ҳужжатга кўра, консулхонанинг асосий вазифаси Ўзбекистонда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик хизматларини кўрсатишдан иборат бўлади.

Шунингдек, ваколатхона икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасига консулхонани очиш билан боғлиқ ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал этиш, шунингдек, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фармонга мувофиқлаштириш топширилган.

Фармон имзоланганидан 10 кун ўтгач кучга киради.

    Бошқа янгиликлар