АсосийJamiyat

Япониялик фахрий иқтисодчи Тошкент конференциясидан нималар кутаётганини айтди

'Япониялик фахрий иқтисодчи Тошкент конференциясидан нималар кутаётганини айтди'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Конференция доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Япония иқтисодиётини ривожлантириш институтининг фахрий профессори Манабу Симизу Тошкент конференциясидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва унинг Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Афғонистон билан яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш сиёсати минтақада ўзаро ҳамкорликнинг янги муҳитини яратдики, бу жуда долзарб ва ўз вақтида осон иш эмас. Жиддий қийинчиликлар туғдирадиган ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши кейинчалик ҳар икки минтақанинг ривожланиши учун яхши имконият яратади.  

Умид қиламанки, Халқаро конференция иштирокчиларга Жанубий ва Марказий Осиё ўртасида янги алоқаларни йўлга қўйишда илк қадам бўлиб,  замонавий ва дадил қарашлар билан масалаларни муҳокама қилиш имконини беради.  Ишончим комилки, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш жаҳон миқёсида, жумладан, Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқ минтақаларининг  ривожланишига ҳам хизмат қилади" ,–деди япониялик профессор. 

Бошқа янгиликлар