1

Корея тўпламларида сақланаётган Ўзбекистоннинг нодир буюмларига бағишланган нашр устида иш бошланади

МАДАНИЯТ 24.07.2021, 17:01
Корея тўпламларида сақланаётган Ўзбекистоннинг нодир буюмларига бағишланган нашр устида иш бошланади

"Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасининг ишчи гуруҳи Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқарув аъзоси, Михо музейининг махсус илмий ходими С.В. Лаптев раҳбарлигида Кореялик музей ходимлари ва олимларнинг кўмаги ва иштирокида Кореяда топилган Марказий Осиё билан боғлиқ барча буюмларни тизимлаштириш ва шарҳлаш бўйича ишларни бошламоқда.

Моддий маданият обектларининг дастлабки каталогини тайёрлаш бўйича ишлар якунланган. Марказий Осиё билан боғлиқ дурдоналарининг тасвирлари ва аннотациялари Корея музейларининг олимлари томонидан тақдим этилган.

Тайёрланаётган китоб-албом тўпламига заргарлик буюмлари, қурол-аслаҳа, турли хил металл буюмлар, шиша идишлар, тошдан ясалган ҳайкалчалар, шунингдек Кушон ва Сўғд даврига оид бошқа ноёб буюмлар киритилади. Aйни вақтда китоб матни устида иш олиб борилмоқда.

Китобда корейсларнинг Марказий Осиёдаги тарихий алоқалари ҳақида сўз боради. Шунингдек, Буюк Ипак йўлидаги алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, кўп миллатли Ўзбекистон халқларининг маданий қайта тикланиши учун хизмат қилаётган ушбу ажойиб мамлакатнинг маданияти, санъати, адабиёти ва тарихи ҳақида ҳикоя қилинади.

"Корея ва Марказий Осиё Буюк Ипак йўлида" китоб-албомининг тақдимоти 2021 йил охиригача бўлиб ўтади.

"Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасининг тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган. "Эриелл Гроуп" халқаро нефт хизмати компанияси лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам бериб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1