Тошкент шаҳрининг Сергели туманида фарзандларини кўриш учун собиқ турмуш ўртоғининг уйига борган эркак унинг оила аъзолари томонидан калтакланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 август куни 1991 йилда туғилган Б.Р. фарзандларини кўриш мақсадида собиқ турмуш ўртоғи, 1997 йилда туғилган Д.Қ.нинг Сергели туманидаги уйига борган.
Шу вақтда у собиқ турмуш ўртоғининг оила аъзолари билан можаролашган. Оқибатда 1965 йилда туғилган М.Қ. ва 1992 йилда туғилган Э.Қ. 35 ёшли Б.Р.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.






