АсосийСИËСАТ

Мирзиёев ва Алиев Янги Тошкент келажаги билан танишди — 3 та муҳим лойиҳага старт берилди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкентда шаҳар қурилиши, Низомий номидаги университет кампуси ва “Озарбайжон” боғи лойиҳаларига старт берди.

'Мирзиёев ва Алиев Янги Тошкент келажаги билан танишди — 3 та муҳим лойиҳага старт берилди'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Янги Тошкентдаги қатор муҳим лойиҳалар билан танишиб, уларни амалга оширишга старт берди.

Давлат раҳбарларига Янги Тошкентнинг бош режаси, қурилиш жараёнлари, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси ҳақида маълумот берилди. Қарийб 20 минг гектар майдонда барпо этилаётган янги шаҳарда истиқболда 2 миллион аҳоли яшаши режалаштирилган.

Шунингдек, Мирзиёев ва Алиев 40 гектар майдонда қурилаётган Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампусини тантанали очди. Кампусда 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ва 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилади.

Ташриф доирасида Янги Тошкентда 4 гектар майдонни эгаллайдиган "Озарбайжон" боғини барпо этиш ишларига ҳам старт берилди. Унда Озарбайжон маданияти, тарихи ва миллий анъаналарини акс эттирувчи жамоат макони ташкил этилади.

Таъкидланишича, Бокуда ҳам "Ўзбекистон" боғи барпо этилмоқда. Шу тариқа Тошкент ва Бокудаги ушбу масканлар икки халқ ўртасидаги дўстлик ва маданий яқинликнинг рамзига айланиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёев ва Алиев Янги Тошкент келажаги билан танишди — 3 та муҳим лойиҳага старт берилди - Darakchi.uz