Машҳур ўзбекистонлик қизиқчи, эстрада ва комедия актёри Шукурилло Исроилов Тошкент шаҳар Маданият бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлди. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси маълум қилди.
Шукурилло Исроилов 1970 йил 14 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллар "Мирзо" театри ва эстрадада фаолият юритган.
У ўзининг қизиқарли монологлари, ҳажвий саҳна кўринишлари ҳамда концертлари билан танилган.






