Бугун, 7 апрель куни ФИФА янгиланган рейтингни эълон қилди. Унда бир нечта ўзгаришлар юз берди.
Жумладан, ўтган ой биринчи ўринни банд этган Бельгия термаси ўз ўрнини Аргентинага бўшатиб берди ва 2-ўринга пастлади. Кучли учликдан Чили терма жамоаси жой олди.
Эътиборга лойиқ томони, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнига нисбатан 8 поғона юқорилаб, 66-ўринни банд қилди.
1. Аргентина - 1532 очко
2. Бельгия - 1352
3.Чили - 1348
4. Колумбия - 1337
5. Германия - 1309
6. Испания - 1277
7. Бразилия - 1251
8. Португалия - 1184
9. Уругвай - 1158
10. Англия - 1069
...
66. Ўзбекистон - 549 очко
Ўзбекистон Осиё қитъаси терма жамоалари орасида олтинчи бўлиб турибди. Терма жамоамиздан олдин Эрон, Австралия, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони жойлашган.