1

Кун ҳикмати

МУТОЛАА 07.04.2016, 14:41
Кун  ҳикмати

Ишонмагил маддоҳ, сўзамолларга,
Заррача наф учун сени мадҳ этар.
Бир куни муродин ҳосил этмасанг,
Икки юздан ортиқ айб санаб кетар.

Саъдий

Ҳаммани мақтайдиган одамга ишонма.

Коллинз

Фирибгарлик билан тилёғламалик – туғишган оға-инилардир.

Линкольн

Буюк кишилар ҳеч қачон хушомад қилмайдилар, хушомад-майда одамларнинг иши, улар ўзлари ҳавас қилган атоқли шахсларнинг ҳаётий муҳитига кириб олиш учун яна ҳам майдалашишга тайёр кимсалардир.

Бальзак

Фақат пасткаш одамгина олдингда мақтаб, орқангдан ғийбат қилади.

Пифагор

Етти бошли аждардан эмас, тилёғлама одамдан қўрқ.

Қобус

Хушомадгўй - душмандан ёмон.

Тасит

Биз ҳуқуқларимиз тўғрисида гапирган одамларни мамнуният билан эшитамизу, аммо бурч-мажбуриятларимизни эслатганларни эса унча хуш кўрмаймиз.

Борк

Сиркадан кўра асалда пашша кўпроқ ўлади.

Лафонтен

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1