1

Истанбул марказида автобус портлаб кетди

ДУНЁ 18.04.2016, 11:44
Истанбул марказида автобус портлаб кетди

Истанбул марказида автобус портлаб кетди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда. Фавқулодда ҳолат Топкапа метро бекатида юз берди. Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автобусда ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам бўлмаган.

Туркия оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра,аввалига автобус носозлик туфайли ёна бошлаган, кейинроқ портлаб кетган. Автобус носозлиги туфайли уни устахонага олиб кетишаётганди. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирган. Айни пайтда транспорт ҳаракати йўлга қўйилган.  

Маълумот учун, 9 апрель куни ҳам Истанбулда портлаш содир бўлган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1