АсосийЭркин минбар

Таълимга эътибор қаратиш бизга нима беради?

Сўнгги йиллларда таълим соҳасига, хусусан, унинг ажралмас қисми ҳисобланган ўқитувчиларга...

'Таълимга эътибор қаратиш бизга нима беради?'ning rasmi

Сўнгги йиллларда таълим соҳасига, хусусан, унинг ажралмас қисми ҳисобланган ўқитувчиларга бўлган эътибор, шубҳасиз, анча ўзгарди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда бу касбни эгаллашни хоҳловчи ёшлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Мақоламиз учун танланган мавзунинг долзарблиги, муҳимлиги ва аҳамияти шу жараён билан бевосита боғлиқ. Хорижда таълим соҳасига ва ўқитувчиларга берилаётган эътибор билан ўзимиздаги имкониятларни солиштирган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, бизнинг таълим тизимимиз кўзланган мақсадларга эришиш учун ҳали анча  қадамлар босиши керак. Бу йўлда ўқитувчи-педагогларга бўлган ҳурмат ва уларнинг жамиятдаги ўрнининг янада яхшиланиши жуда муҳим омил ҳисобланади. Фикрлашимизча, мазкур тамойил таълим тизимимиз ривожланишининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Биз ёритмоқчи бўлган мавзу ўқитувчиларимизнинг ютуқлари, дарс жараёнларини ташкил этишдаги ўзига хослиги билан бирга, мустақил фикрлашга асосланган таълим дастури долзарблиги ҳамда инновацион таълимда қўлланиладиган  методлар ва педагогик технологияларни тўлақонли очиб беришга қаратилган.

Олий таълим тизимида ўқитувчиларимизга бўлган эътироф

Ўқитувчилар – фақат байрамларда эмас, йилнинг ҳар бир кунида сабабсиз эъзозланишга ҳақли!

Қуйида Олий таълим муассасамиздаги бир нечта педагогларимизнинг эришган ютуқлари ҳамда улардан ўрганган билим ва кўникмаларимизни эътироф этиб ўтишни лозим топдик:

1. Шомуродова Нигорахон Набижоновна – (ПҳД. Доцент). Дарсларга психологик  ёндаша оладиган устозларимиздан бири. Билими жуда кучли психолог. Биз уларни профессионал оратор деб ҳисоблаймиз. Устозимиз сезгир психолог бўлибгина қолмай, ўқувчининг кайфияти, фанга қизиқиши, ҳозиржавоблиги ва қобилятини инобатга оладиган ҳаққоний тарбиячи ҳамдир.

2. Мусаханова Гулнора Мавляновна – катта ўқитувчи. Кўплаб педагогик технологиялар билан таништирган устозимизнинг методлари бир неча йилдирки ўз актуаллигини йўқотмаган. Дарсга вазминлик билан ёндаша олиши, талабаларга ортиқча гапирмасдан биттада ҳаммани эътиборини жалб қила олишидан ҳайратланганмиз доим. Айтгандек, устозимиз 90 кишилик аудиторияда маъруза ўтганида ҳамма ёқ сув қуйгандек жим-жит бўлади. Бу – факт.

3. Қаюмова Меҳрибону Шералиевна – катта ўқитувчи. Инсон кўрган ва эшитган маълумотини 50 фоизини эслаб қолиши барчамизга аён. Шунинг учун бўлса керак, инновацион технологиялардан ғайридоддий тарзда фойдаланишни улардан ўрганганмиз. Ўқув режасидаги мавзуларни Меҳрибону устозимиздек креатив тарзда тақдимот қиладиган ўқитувчини ҳали  учратмадик.

4. Абдуллаева Раънажон  Матёқубовна – психология фанлари номзоди , доцент. Доимо кулиб турадиган хушчақчақ, кўнгли очиқ устозимиз – оила психологияси, бола психологияси ва ёш давр психологияси таълимоти бўйича дунёқарашимиз ўзгаришига сабабчи бўлган.

5. Очилова Гулноза Одиловна – психология  фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. “Жуда кўпчилик ўқитувчилар айбни фақат талабага ағдаради. Талаба эшитмайди, дарсда ўзини иши билан машғул бўлиб ўтиради, дея фақат бир томонлама гапириш – бугунги педагогларни олдида турган глобал муаммолардан бири.”Устозимиз таъкидлаган айнан мана шу фикр уларни янада ҳурмат қилишимизга сабаб бўлган. Баъзи бир коллектив аъзолари худди тил бириктиргандек “талаба ҳамма нарсага айбдор” деган феноменда туриб олганида, ўқитувчидаги бу адекватлилик ҳар қандай одамни чуқур ўйлашга мажбур этади. Устозимизнинг дарсда қўллайдиган қуйидаги принсипи бизни ҳар доим қониқтирган:“Талаба мени тингламаяптими, демак мен қандай қилиб бўлса ҳам уни эътиборини ўзимга қаратишим шарт. Дарс жараёнини шундай ташкил этайки, аудиториядаги талабаларни диққатини ўзимга жалб қилмасдан қолмаслигим керак.”

Ҳақиқатан ҳам шундай дарс бўлади. Бир сўз билан айтганда, шунчаки "респеcт".

Мустақил фикрлашга асосланган таълим. Хабарингиз бор, фақатгина ёдлаш системаси билан ўтказиладиган дарс ва мавзудан фойда – минимал. Айнан шунинг учун ҳам мустақил фикрлашга асосланган таълим дастури ҳар бир университетнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилиши керак. Бу борада биз, табиийки, мана шу дастурни тўлиқ тушуна оладиган ва амалда қўллашни биладиган замонавий педагогларга муҳтожмиз.  

Фикрлашга асосланган таълим дастури бизга нима беради?

Бу таълимнинг мақсади – ёдлатишдан ташқари, талабанинг фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳисобланади. “Сўз исботи билан” – деганларидек, эътиборингизга Густав Лебоннинг – “Омма психологияси” асаридан қуйидаги парчани келтирамиз:

“Дарсларни, грамматикани ёд олиш, такрорлаш ва тақлид қилиш санъатини эгаллаш – таълимнинг энг тутуриқсиз кўринишидир. Бу тизим эътиқоднинг бир кўринишига ўхшайди, унда ўқитувчи доим ҳақ ҳисобланади, натижада эса ўқувчилардан заиф ва иродасиз шахслар етишиб чиқади. Бундай таълим тизими фойдасиз, бошланғич мактабдаги ўқувчи фойдали билимлар олиш, ўрганиш ўрнига турли фанлардаги маълумотларни ёдлаш билан банд бўлади. Бироқ бу тизимнинг бундан ҳам кўпроқ зарарли жиҳатлари мавжуд. Бу тизимда улғайган киши ўз юртига нисбатан нафрат билан қарайди ва бу юртдан қочиб кетишга бўлган хоҳиши жуда кучли бўлади.”

Инновацион таълимда қўлланиладиган методлар ва педагогик технологиялар.  Замонавий жамият тараққиёти шароитида ностандарт фикрлайдиган ижодкорларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Ҳозирги вақтда фан соҳасида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган мутахассисларни анъанавий тайёрлаш замонавий талаблардан ортда қолмоқда. Замонавий таълимнинг асоси ўқув фанлари эмас, балки ўқувчиларнинг фикрлаши ва фаоллиги бўлиши керак. Ҳар қандай олий ўқув юртининг вазифаси нафақат юқори малакали мутахассисларни битириши, балки талабаларни тубдан янги технологияларни ишлаб чиқишга, уларни ишлаб чиқариш муҳитининг реал шароитларига мослаштиришга қўшишдир. Шу билан бирга, ўқув жараёнида талабаларнинг қуйидаги қобилиятларини ривожлантириш муҳим: ижодий фаоллик, ижодий фикрлаш, баҳолаш, рационализация қилиш ва бозорнинг ўзгарувчан эҳтиёжларига тез мослашиш қобилияти.Бундай кўникмаларни эгаллаш кўп жиҳатдан бўлажак мутахассисларни тайёрлаш мазмуни ва услубига боғлиқ.

Замонавий илмий адабиётларда талабаларни ўқитишнинг инновацион ёндашувлари тизимли бўлиши ва бўлажак мутахассисларни тайёрлашда ўқитиш ва тарбиявий ишларнинг барча жабҳаларини қамраб олишига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, таълим мазмуни, ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик тайёргарлиги, янги технологиялар ва ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича назарий ва амалий ёндашувларни қайта кўриб чиқиш зарур. Бу масалаларни Ж. Мартин, Л. Свенсон, И. Лернер, М. Скаткин, В. Беспалко, В. Сластенин, О. Пехота, С. Сйсоева ва бошқалар каби маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар фаол ўрганишади. Аммо, ўқувчилар учун инновацион ўқитиш усулларининг хусусиятлари ва ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқиш, шунингдек, таълимнинг ҳар хил инновацион шаклларидан фойдаланишнинг афзалликлари ва истиқболларини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Ўқув жараёнида қўлланиладиган инновацион таълим технологияларининг асоси ўқувчиларнинг индивидуал, шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий буюртма, бўлажак мутахассисларнинг касбий манфаатлари бўлиши керак. Шунинг учун олий таълимда мутахассислар тайёрлашда инновацион шакл ва усуллардан фойдаланиш таълим ва ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини прагматик тушуниш билан бирлаштирилиши керак.  

Замонавий психологик ва педагогик адабиётларда таъкидланишича, инновацион услублар ўқув жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштиришга, замонавий жамиятнинг турли соҳаларида профессионал фаолият учун мутахассислар тайёрлашга қаратилган кўплаб ўқитиш технологияларида ўз аксини топган. Улар талабалар ўртасида касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун шароит яратади, бўлажак мутахассиснинг касбий фазилатларини ривожлантиришга ҳисса қўшади. Ўқитиш жараёнида ўқитувчилар томонидан инновацион усуллардан фойдаланиш турли фанларни ўқитишда стереотипларни бартараф этишга, касбий вазиятларга янгича ёндашувларни ишлаб чиқишга, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Таълимга эътибор – келажак пойдевори.

Таълимга сарфланадиган харажатлар ижтимоий тараққиётнинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади, чунки улар давлат ва жамият томонидан фуқаролар таълимига қаратилаётган эътибор даражасини акс эттиради. Таълимга инвестициялар нафақат мамлакатнинг инсон капиталини юксалтириш ва иқтисодий ривожланиш истиқболларини яхшилашнинг муҳим усули ҳисобланади, балки улар ҳам ўзига хос қийматга эга, чунки таълим одамларнинг дунёқарашини кенгайтиради, ўз-ўзини англаш имкониятини беради ва ўз материалларини яратишга ҳисса қўшади, фаровонлик ва соғлом турмуш тарзига бевосита боғлиқ. Шу билан бирга, бу кўрсаткич маълум бир давлат ичидаги ҳар хил ижтимоий гуруҳлар ўртасида таълимга сарфланадиган харажатлар қандай тенг ёки нотекис тақсимланганлигини, таълимга давлат ва хусусий харажатлар нисбати ва бу харажатлар таркиби, шунингдек, улар билан боғлиқлигини ҳисобга олмайди. Омиллар. Шуни ҳам унутмаслик керакки, бир қатор ривожланмаган мамлакатларнинг нисбатан юқори лавозимлари, қоида тариқасида, ушбу давлатларнинг халқаро институтлари ва хайрия ташкилотлари томонидан молиялаштириладиган оммавий саводсизликни йўқ қилиш дастурлари билан боғлиқ. Шунинг учун бу рейтингни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастурининг таълим даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтинги билан биргаликда таҳлил қилиш тавсия этилади. Фактларга қайтсак, қуйида бир нечта хориж мамлакатлари ҳамда бизнинг таълим тизимимиздаги вазиятни солиштириб, бир нечта ҳайратланарли хулосаларни олишимиз мумкин:

1-расм. Ўзбекистон, Германия ва АҚШ мамлакатларининг таълимга ажратадиган бир йиллик харажатлари (2021-йил)

“Ўқитувчи абадиятга таъсир кўрсата олади, унинг таъсири қаерда тугашини ҳеч қачон билиб бўлмайди.” - Генри Адамс.  

Дарҳақиқат, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимиз ҳамда менталитетимиз негизида, шубҳасиз, ўқитувчига бўлган ҳурмат ва эътибор мужассам.

Юқоридаги келтирилган барча илмий маълумотлар ва шахсий изланишларимиз хулосаси сифатида шуни айтишимиз мумкинки, талаба ва ўқитувчи ўртасидаги тўғри ўқув дастурини йўлга қўйган ва ўзаро ҳурматни шакллантирган таълим тизимигина кўзланган прогрессга эриша олади.

Ўқитувчига кўрсатиладиган ҳурмат жуда ҳам кўп омиллар таъсирида шаклланади. Улардан энг биринчиси – ҳукумат томонидан бериладиган эътибор ҳисобланади. Агарда ўқитувчиларга етарлича шароит яратилиб берилса, жамиятдаги ўрни мустаҳкамланса, ҳақиқатдан ҳам бошқа барча касбларнинг отаси сифатида қаралиши таъминлаб берилса, шубҳасиз, бу ўз натижасини беради. Шундай шароитларда тарбияланиб чиққан ҳар бир авлод ўзидан кейинги авлодга ҳам шу анъанани мерос қилиб қолдиради.

Мунира Ниязимбетова

ТДИУ талабаси, Ёш журналист

    Бошқа янгиликлар