АсосийЖАМИЯТ

Ўзбек алифбоси ўзгаради: Сенат янги таҳрирдаги алифбога ўтишни маъқуллади

Қонун қабул қилинган кундан олти ой ўтгач кучга киради.

'Ўзбек алифбоси ўзгаради: Сенат янги таҳрирдаги алифбога ўтишни маъқуллади'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати 10 сентябрь куни бўлиб ўтган ўн тўққизинчи ялпи мажлисида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.

Қонунга кўра, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ҳамда 1 та тутуқ белгисидан иборат янги алифбо жорий этилади. Бу “бир товуш — бир ҳарф” тамойилига мос келиши таъкидланган.

Янги алифбога ўтиш жараёнида амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилинмайди.

Шунингдек, айрим пешлавҳа ва кўрсаткичлардан белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбек алифбоси ўзгаради: Сенат янги таҳрирдаги алифбога ўтишни маъқуллади - Darakchi.uz