1

Биринчи ўзбек мультфильми ҳақида биласизми?

МАДАНИЯТ 30.10.2021, 21:20
Теглар: Халқаро анимация куни, мультфильм
Биринчи ўзбек мультфильми ҳақида биласизми?

Ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида 29 октябрь “Халқаро анимация куни” сифатида нишонланади. Куни кеча нишонланган ушбу байрам муносабати билан ўзбек анимация тарихига назар соламиз.

Ўзбек анимация санъат тарихи 1965 йилда «Ўзбекфильм» студиясида режиссёр Дамир Салимов “6х6 квадратда" деган мультфильмни суратга олган. Ўзбекистон кино тарихида биринчи мультфильм сифатида қолган мазкур асар қўғирчоқларнинг механик ҳаракатига асосланган эди.  

Ўзбекистонда илк чизилган мультфильм 1969 йили суратга олинди. “Жасур чумчуқ” асари ўз даври учун илғор технология асосида суратга олинган эди.  

1970 йилга келиб “Ўзбекфильм”да мультфильм устахонаси ташкил қилинди. Унда аниматорлар, графика усталари, рассомлар ва бошқа ижодкорлар янги мультфильмлар ишлаб чиқариш бўйича майдон яратишди.

Йиллар давомида ўзбек анимация тарихида турли мавзу ва жанрларда кўплаб мультфильмлар яратилди. Жумладан, «Узвийлик», «Ғилдиракли уй», «Довюрак ошпаз», «Кенжа ботир 1,2», «Матизнинг саргузаштлари» “Чўлдаги кўл” “Майин ëмғир ëғади”¸ “Микс”, “Сеҳрли танбур”, “Ҳаёт дарёси” ва бошқалар.  

Ҳозирги кунга келиб, ўзбек анимация соҳасига янги замонавий технологиялар олиб кирилмоқда. Хусусан, жорий йилда Кинематография агентлиги, «Futurist» МЧЖ ва Уммон давлати ҳамкорлигида  Уммон физиги ва доктор Ибн аль-Даҳабий тўғрисида анимацион фильмда инсон танаси ва юзи ҳаракатини суратга олиш - “Motion Capture” технологиясидан фойдаланилди.

Шарҳлар

Анимация куни муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтади

27.10.2019, 12:04

2019 йил 28 октябрда Халқаро анимация куни муносабати билан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида матбуот анжумани ўтказилади.  Унда Ўзбекистонда анимация ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар ва уларнинг ечимлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1