1

Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

СПОРТ 06.11.2021, 22:06
Теглар: Тошкент, Халқаро шахмат турнири
Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини ўтказиш белгиланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида 2021-йил 10-ноябрдан 19-ноябрга қадар “Президент кубоги” халқаро шахмат турнири ўтказилади. Унда дунёнинг 10дан ортиқ мамлакатидан малакали гроссмейстрлар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақа регламентига кўра, 11-ноябр куни блис турнир ўтказилса, 13, 14 ва 16-ноябр кунлари иштирокчилар иккитадан турда ғолиблик учун ўзаро дона суришлари белгиланган.

“Президент кубоги” халқаро шахмат турнирида 2021-йил 1-октябр ҳолатига кўра, ФИДЕ рейтинги (стандарт) 1 800 балл ва ундан юқори бўлган эркаклар ҳамда ФИДЕ рейтинги 1 600 ва ундан юқори бўлган аёллар иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 120 000 АҚШ долларини ташкил этади ва бу Ўзбекистон тарихида энг юқори соврин жамғармсига эга шахмат турнири сифатида тарихга киради.

“Президент кубоги” халқаро шахмат турнирида қуйидаги таниқли шахматчилар, халқаро гроссмейстерлар иштирок этиш истагини билдиришган:

1) Сюгиров Санан (Россия)

2) Понкратов Павел (Россия)

3) Қосимжонов Рустам (Ўзбекистон)

4) Саргсян Шант (Арманистон)

5) Ниеманн Ҳанс (АҚШ)

6) Кобаллиа Михаил (Россия)

7) Гаеммагами Эҳсжн (Эрон)

8) Моисенко Олександр (Украина)

9) Ситников Антон (Украина)

10) Дмитренко Виктор (Украина)

11) Зарубиски Виачаслау (Беларус)

12) Мишчук Дмитро (Украина)

13) Звягинсев Вадим (Россия)

14) Матлаков Максим (Россия)

15) Чигаев Максим (Россия)

Шунингдек, мусобақага қуйидаги халқаро ҳакамлар ҳам таклиф этилган:

1) Ражаи Алсуси (Фаластин)

2) Криуков Михаил (Россия)

3) Полей Владимир (Беларус)

4) Вардапетян Ашот (Арманистон)

5) Юнусов Илҳом (Тожикистон)

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1