1

Facebook битта трансляция учун $10−50 минг таклиф қилмоқчи

HI-TECH 19.11.2021, 20:50
Facebook битта трансляция учун $10−50 минг таклиф қилмоқчи

Ижтимоий тармоқ шу тариқа TikTok билан рақобатлашмоқчи.

Facebook муаллифлардан камида 30 дақиқа давомида тўрттадан олтитагача жонли эфирга чиқишларини истайди, деб ёзади The Information. Нашрда блогерлар ушбу шартларни қайси муддатда бажариши кераклиги кўрсатилмаган.

Тўғридан-тўғри трансляциялардан ташқари, платформа подкастлар, мусиқа ва овозли хабарларни қўллаб-қувватлайди.

Июль ойида Марк Сукерберг 2022-йил охиригача компания контент муаллифларига компаниянинг турли хизматларидан — масалан, реклама видеолари, жонли эфирлар, Reelsʼда контент яратиш ва бошқалардан фойдаланиш учун $1млрд тўлашини маълум қилган эди.

Ноябр ойида Instagram фойдаланувчиларга Reelsʼда қисқа видеоларни жойлаштиргани учун $35 минггача таклиф қилди. Компания блогерларни қўллаб-қувватлаш дастури ҳали синов босқичида эканлигини маълум қилди. Нашрнинг ёзишича, ижтимоий тармоқ шу тариқа ТикТок билан рақобатлашмоқчи.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1