Франция ҳукумати мамлакатда коронавируснинг навбатдаги тўлқини бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар берди.
Мамлакат Бош вазири Габриэль Атталнинг сўзларига кўра, бир ҳафта ичида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари сони 80 фоизга ошган. Кунлик касалланиш ҳолати 17 мингтага яқин.
Ҳозирга келиб ҳар 100 минг аҳолига 164та ҳолат тўғри келмоқда. Бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 64тага кўп.
Аввалроқ Швейцарияда ҳам коронавируснинг бешинчи тўлқини бошлангани борасида маълумот берилган эди.