АҚШ яқин 100 кун ичида бошқа мамлакатларга коронавирусга қарши 200 миллион доза вакцина етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.
“Биз 110 мамлакатга берган 275 млн дозага қўшимча сифатида 100 кун ичида яна 200 млн доза вакцина юбориш мажбуриятини ўз зиммамизга олдик. Имкон қадар вакцинага эҳтиёж сезаётган мамлакатларга етказиб беришни амалга оширамиз”, - дея хабар беради Оқ уй матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, АҚШ бошқа мамлакатларга жами 1,2 миллиард доза вакцина етказиб беришни режалаштирган.
“Бутун дунёда пандемияга қарши кураш олиб бориш учун бошқаларни ҳам қўшилишга чақирамиз”, - дея таъкидланмоқда.
АҚШда 197,4 миллион киши тўлиқ эмланган. Бу эса аҳолининг 59,4 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, 233,5 млн киши вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган.