АсосийDunyo

Бразилиядаги сув тошқинлари оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

'Бразилиядаги сув тошқинлари оқибатида 18 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бразилиянинг шимоли-шарқий минтақасида кучли сув тошқинлари оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Brasil Agency хабар берди. 

Қайд этилишича, сув тошқинлари оқибатида 280 зиёд киши жароҳатланган. 35 мингдан кўпроқ киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. 

Энг кўп зарар Бахия штатида кузатилган. Штатнинг кўплаб жойлари жиддий зарар кўргани айтилмоқда. Буни штат губернатори Руи Коста ҳам тасдиқлаган. Шунингдек, сув тошқинлари Итамбе шаҳрига ҳам таъсир кўрсатган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар