Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Қатарда бўладиган ЖЧ-2022га чиқиш учун ўтадиган плей-офф баҳслари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Агар жаҳон чемпионатига чиқа олмасак, жуда қайғули воқеа бўлади. Лекин мен Қатарга боришимизга ишончим комил. Футболда ҳам, ҳаётда ҳам қийин дамлар бўлиб туради. Аммо шуни унутмангки, йиқилдингизми, туришингиз керак.
Португалия билан мундиалга боришимга ишонаман. Бизни олдинда бир ёки иккита муҳим ўйин кутиб турибди. Март ойида тўлиқ тайёр бўламиз. Ҳақиқий жанг бўлади", - деди Роналдунинг сўзларидан келтирмоқда ESPN.